ЭЪЛОН

Барча манфаатдор корхоналар

ва ташкилотларга

 

ЭЪЛОН

Пахта хом ашёсини қайта ишлашдан чиққан таркибида калта момиқ (пух) бўлган саноат чиқиндиларини сотиш бўйича кимошди савдолари ўтказилиши тўғрисида

 

Муҳтарам ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар!

2018 йил 2 март куни соат 1400 да Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Шота Руставели кўчаси, 8а-уй манзилида жойлашган “Ўзпахтасаноат” АЖ биносида республикамиздаги  пахтани қайта ишловчи корхоналарда 2017 йил пахта ҳосили хом ашёсини қайта ишлашдан чиққан таркибида калта момиқ (пух) бўлган саноат чиқиндиларини сотиш бўйича ўз ишлаб чиқариш қувватига эга маҳаллий корхоналар орасида кимошди савдолари ўтказилиши режалаштирилаётганлигини маълум қиламиз.

Кимошди савдосида қатнашиш учун иштирокчилар шартнома мажбуриятларини бажариш кафолати тариқасида 5’000’000,00 сўм миқдоридаги бошланғич тўловни “Ўзпахтасаноат” АЖнинг қуйида кўрсатилган ҳисоб рақамига ўтказишлари лозим бўлади:

Ўзпахтасаноат” АЖ ҳисоб рақами:

АТБ “Агробанк” Бош амалиёт бошқармаси.

Ҳ/Р: 2262 6000 0005 2027 0001

МФО: 00394, СТИР: 303489171.

Кимошди савдоларида маҳсулот сотиб олмаган иштирокчиларнинг кафолат тўловлари кимошди савдолари якунига етганидан сўнг, уларнинг талабига асосан қайтарилади. Кимошди савдолари ғолибларининг кафолат тўловлари шартнома мажбуриятлари тўлиқ амалга оширилганидан сўнг қайтарилади.

Кимошди савдоларида иштирок этиш учун зарур ҳужжатлар:

  1. Иштирок этиш ҳақида буюртма;
  2. Корхона раҳбари паспортининг нусхаси;
  3. Корхона Устави нусхаси;
  4. Корхонанинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси.

“Ўзпахтасаноат” АЖ (ёки “Ўзпахтаэкспорт” АЖ) олдида пахта маҳсулотлари учун муддати ўтган дебитор қарздорлиги мавжуд корхоналар ушбу кимошди савдоларига қўйилмайдилар.

Сизда кимошди савдосида иштирок этиш истаги бўлса, жорий йилнинг 26 февраль кунига қадар, қизиқиш билдираётган ҳажмларингизни кўрсатган ҳолда, расмий жавобингизни ёзма равишда тақдим этишингизни сўраймиз.

Қўшимча маълумотларни олиш учун қуйидаги электрон почта манзили ёки телефон рақамига мурожаат қилишингиз мумкин:

E-mail: o.omonov@uzpaxta.uzёкиz.aminov@uzpaxta.uz

Телефон: 0-(371)-202-04-00 (ички: 184 ёки 185)