Халқаро алоқалар
“Ўзпахтасаноат” АЖ бошқаруви раиси Халқаро "Пахта коалицияси" вакилларини қабул қилди
Жорий йилнинг 14 май куни “Ўзпахтасаноат” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси А.Максудов айни кунларда Ўзбекистонда бўлиб турган Халқаро "Пахта коалицияси"(Cotton compaign) вакилларидан иборат делегация аъзоларини қабул қилди.
Очиқ мулоқот кўринишида ўтган суҳбатда хорижлик меҳмонларга “Ўзпахтасаноат” акциядорлик жамиятининг бугунги фаолияти ва тизимда амалга оширилаётган ишлар, янгиланишлар хусусида атрофлича маълумот берилди.
Ўз навбатида делегация аъзолари ҳам бир нечта компаниялар, марказлар, тадқиқот институтларини бирлаштирган "Пахта коалицияси" ташкилоти фаолияти, вазифалари ва асосий йўналишларига оид маълумотларни тақдим этишди.
"Ўзпахтасаноат" АЖ Матбуот хизмати
"Ўзпахтасаноат" АЖ делегацияси Пахта бўйича халқаро маслаҳат қўмитасининг 77-ялпи мажлисида қатнашди
Ўзбекистон Республикаси раҳбариятининг топшириғига асосан «Ўзпахтасаноат» АЖ таркибидаги «Пахтасаноат илмий маркази» АЖ бош директори Тоҳир Қулиев бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси 2018 йил 2-6 декабрь кунлари Кот-д’Ивуар Республикаснинг Абиджан шаҳрида бўлиб ўтган Пахта бўйича халқаро маслаҳат қўмитасининг (ICAC) 77-ялпи мажлисида иштирок этди.
ICAC бу пахта етиштирувчи мамлакатлар ўртасида асосий маълумот алмашиш майдонидир. Форум доирасида пахта етиштириш, сувдан оқилона фойдаланиш, қурғоқчилик муаммоалари, ортиқча сув мавжудлиги, ҳосилдорликни ошириш, турли ҳашаротларга қарши курашиш, генетика ва пахтанинг янги навларини ишлаб чиқиш бўйича маълумот алмашилди.
Жорий йилги йиғилиш «Пахта муаммолари: Интеллектуал ва барқарор ечимлар» мавзусига бағишланди. Учрашувда 400 яқин делегатлар ICAC га аъзо давлатлар, пахта етиштирувчи давлатлар вакиллари, халқаро кузатувчилар ва Жаҳон савдо ташкилотининг 10 га яқин ҳалқаро ташкилот вакиллари иштирок этди.
Ўзбекистон Республикаси 1992 йилдан буён ICACнинг тўла қонли аъзоси ҳисобланади. Мамлакатимиз ўтган 2017 йилнинг октябрь ойида Пахта бўйича маслаҳат қўмитасининг 76-ялпи мажлисига мезбонлик қилган эди.
Ҳар йили ушбу йиғилишда 345 иштирокчи қатнашади. Улар қаторида ташкилотга аъзо 16 давлат вакиллари, 4 та ҳалқаро ташкилот ва 9 та ICAC га аъзо бўлмаган давлатлар бор. Шунингдек, Европа иттифоқи ва Бангладеш ICACнинг тўлақонли аъзоси ҳисобланади.